Бугун 11 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил ҳарбийлари ёш фаластинликни шафқатсиз тарзда калтаклади – юзи ва жаги синди!

Исроил ҳарбийлари ёш фаластинликни шафқатсиз тарзда калтаклади – юзи ва жаги синди!

Исроил кучлари томонидан Хеврон яқинида ёш фаластинлик яраланди.

Фаластиннинг Wafa ахборот агентлиги хабар беришича, босиб олинган Ғарбий Қирғоқнинг Хеврон шаҳридан шимолда жойлашган Арруб қочқинлар лагерига кираверишда Исроил ҳарбий ходимлари ҳужумига учраган ёш йигит жароҳат олди.

Wafa мухбирининг айтишича, Исроил аскарлари лагерга кириб, уйига қайтмоқчи бўлган ёш йигитни милтиқ қўндоқлари билан уриб, ҳужум қилган.

Агентлик хабарида айтилишича, ҳужум натижасида ёш йигитнинг юзи ва жағи сингани билан бирга бошқа тан жароҳатлари ҳам етказилган.

Шунингдек, Wafa хабар қилишича, Исроил кучлари лагерга бостириб кириб, дўкон эгаларини ўз дўконларини ёпишга мажбур қилган. Қўшимча қилинишича, ҳарбийлар маҳаллий аҳолининг уйларига қарата товуш гранаталарини ва кўздан ёш оқизувчи газ ўқларини отган.

Киритилди: 22:48 06.03.2025. Ўқилди: 1091 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!