ОАВ хабарларига кўра, Исроил ҳарбийлари минглаб заҳирадаги аскарларни Ливан ва босиб олинган Ғарбий Соҳил билан чегарага мунтазам аскарларни алмаштириш учун чақирмоқда, деб хабар бермоқда Ynet ахборот портали.
Хабарларга кўра, Бош вазир Бенямин Нетаняху аллақачон ХАМАС позицияларига ҳужумларни кенгайтиришни маъқуллаган, Миллий хавфсизлик кенгаши бугун муҳокамаларни давом эттиради. Захирадаги аскарларни чақириш тўғрисидаги билдиришномалар аллақачон юборилмоқда. Ғазо сектори ва Суриядаги сўнгги воқеалар туфайли Нетаняху 7-11 май кунларига режаланган Озарбайжонга сафарини қолдирди.
АҚШ, Миср ва Қатар воситачилигида янги оташкесим учун олиб борилган билвосита музокаралар ҳозирча натижа бермади.
Исроил ҳукумати расмийларидан бири Ynet нашрига берган интервюсида “Ҳамас гаровга олинганларни озод қилмагунича, биз ҳарбий иштирокимизни сезиларли даражада оширамиз.