Бугун 7 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида фаластинлик 15 нафар тиббий ходимни ўққа тутгани ва ўлдиргани акс этган видеолавҳани эълон қилди

Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида фаластинлик 15 нафар тиббий ходимни ўққа тутгани ва ўлдиргани акс этган видеолавҳани эълон қилди

Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда

Маълум бўлишича, Ғазонинг фуқаро мудофааси хизмати ва тиббий ходимларидан иборат гуруҳ 23 март куни сектор жанубида ўлдирилган.

Жиноятни тасдиқловчи далил вазифасини ўтаётган видеолавҳани суратга олган фелдшер ҳам ўлдирилган. Тhe New York Times таҳририятига видеолавҳани БМТнинг юқори мартабали ходими тақдим этган.

15 нафар тиббий ходимнинг жасади 30 март куни топилган. Қотилликни содир этган шахслар жиноятни яшириш учун жасадларнинг барчасини битта умумий қабрга кўмиб юборган.

ЦАХАЛ эса даставвал номаълум машиналар шубҳа туғдиргани сабаб ўққа тутилганини маълум қилганди. Кейинроқ Исроил расмийлари ўлдирилганлар орасида террорчилар борлигини иддао қилган. Аммо видеолавҳада тез тиббий ёрдам ва Қизил ярим ой жамияти машиналарида таниқлилик белгилари мавжудлиги ва машиналар огоҳлантирувчи чироқларни ёққан ҳолда ҳаракатланганини кўриш мумкин.

NYT тегишли видеони эълон қилиши ортидан ЦАХАЛ ўз аскарлари хато қилганини тан олди, аммо қотилликлар учун жавобгарлик масаласига тўхталмади.

Киритилди: 19:44 06.04.2025. Ўқилди: 960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!