Исроил армияси ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда уюштирган рейдлар чоғида 22 фаластинликни қўлга олди.
Фаластиннинг расмий ахборот агентлиги WAFA хабарига кўра, Исроил кучлари Ғарбий Соҳил шимолидаги Эриха шаҳри яқинидаги Аз-Забидат қишлоғида рейд ўтказди. Рейдлар натижасида 20 нафар фаластинлик ҳибсга олинди.
Исроил кучлари Ғарбий Соҳил жанубидаги Ал-Халил яқинидаги Дура ҳудудида икки кишини қўлга олди, дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Бундан ташқари, гувоҳларнинг сўзларига кўра, Ал-Халилнинг Саъир ҳудудидаги рейд чоғида Исроил қўшинлари фаластинликларга қарата ўт очган.
Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти берган баёнотда, 19 ёшли фаластинлик йигитнинг бўйнига ўқ тегиб, касалхонага олиб кетилганини билдирди.
2023 йилнинг 7 октябрь куни Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари бошланганидан буён босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда фаластинликларни қўлга олиш, рейдлар ва ҳужумлар сони ортган.