Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил ҳалок бўлган маҳбуснинг жасадини олганини тасдиқлади

Исроил ҳалок бўлган маҳбуснинг жасадини олганини тасдиқлади

Исроил бош вазирлик идораси баёнотига кўра, Исроил Ғазо секторида сақланаётган ҳалок бўлган исроиллик маҳбуслардан бирининг жасадини Халқаро Қизил Хоч қўмитаси орқали қабул қилди.

Суд-тиббиёт экспертлари Мени Годарнинг қолдиқларини аниқлаш жараёнини якунлади. Шу билан бирга, Ғазода яна учта маҳбуснинг қолдиқлари сақланмоқда: икки Исроил фуқароси ва бир Таиланд фуқароси.

Фаластиннинг Ҳамас ҳаракатининг ҳарбий қаноти – Иззад-Дин ал-Қассам бригадалари ва Исломий жиҳод Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва асир алмашиш келишуви доирасида жасадни топширганликларини билдирди.

Шу тариқа, Фаластин томони ҳозиргача 25 нафар маҳбуснинг жасадини Исроилга топширди. Жорий йилнинг 10-октябр куни кучга кирган келишув 28 нафар исроиллик маҳбуснинг қолдиқларини қайтаришни назарда тутади.

Киритилди: 13:28 14.11.2025. Ўқилди: 560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!