Хабарларга кўра, Исроил армияси у ёки бу тарзда Ғазо секторининг 77 фоизини назорат қилади .
Исроилнинг 25 май куни Ғазога уюштирган зарбалари оқибатида камида 23 фаластинлик ҳалок бўлди , улар орасида маҳаллий журналист ва юқори мартабали қутқарув ходими ҳам бор. Бу ҳақда маҳаллий шифокорлар хабар беришди.
🚫 Зарбалар Хон Юнус, Жабалия ва Нусейрат ҳудудларига берилган .
Жабалияда журналист Ҳасан Мажи Абу Варда ва унинг бир неча оила аъзолари ўлдирилган. Нусайратда фуқаролик қутқарувининг юқори мартабали ходими Ашраф Абу Нар ва унинг рафиқаси ҳалок бўлди.
Ҳамас ва Исломий жиҳод каби Фаластин гуруҳлари Ғазодаги Исроил аскарларига миналар ва танкга қарши ракеталардан фойдаланган ҳолда ҳужум қилгани ҳақида хабар беришди.
Уруш бошланганидан бери Ғазода 53 900 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Гуманитар ташкилотлар маълумотларига кўра, минтақада тўйиб овқатланмаслик ҳолатлари кенг тарқалган.