Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жиззахда айрим ИИБ амалдорлари жазоланди

Жиззахда айрим ИИБ амалдорлари жазоланди

Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳининг Жиззах вилоятидаги комплекс инспекторлик текшируви якунларига бағишланган танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда вазир Азиз Тошпўлатов иштирок этган. Йиғилишда қатор ходимлар тақдирланди, шунингдек айримларига чора кўрилди.

Унда фаолияти давомида жиддий камчиликларга йўл қўйган бир гуруҳ раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилди.

Жумладан, вилоят ИИБ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғига ҳайфсан интизомий жазоси эълон қилинди.

Шунингдек, Жиззах шаҳар ва Шароф Рашидов тумани ИИБ бошлиғи ва барча ўринбосарларининг фаолиятига 9 ой якуни бўйича баҳо берилиши белгиланди.

Киритилди: 16:08 03.08.2025. Ўқилди: 947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!