Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида йўлтанламаснинг дарёга қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилди.
"Йўлтанламас автомобилда ҳайдовчи билан бирга 15 киши бўлган”, — деди ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари. Автомобиль дарёга қулаганидан сўнг маҳаллий аҳоли ва қутқарувчилар чўкиб кетган транспорт воситасидан 11 нафар вафот этган, жумладан, болаларнинг жасадларини олиб чиқди.
Яна тўрт нафар йўловчи қутқариб олинди ва оғир аҳволда яқин атрофдаги шифохонага етказилди”, — дейилади полиция хабарида.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.