Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Исроил Ғазога халқаро тинчликпарвар кучларни киритишни маъқуллади

Исроил Ғазога халқаро тинчликпарвар кучларни киритишни маъқуллади

Исроилнинг сиёсий-хавфсизлик кабинети Ғазо секторига Халқаро барқарорлаштириш кучлари (ISF)ни жойлаштиришни маъқуллади. Ташаббус АҚШ президенти Дональд Трампнинг тинчлик режаси доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган.

Маълумотларга кўра, дастлабки босқичда миссия таркиби Исроилга дўст давлатлардан жалб қилинадиган 200 нафар ҳарбийдан иборат бўлади. Улар орасида Уганда ва Марокаш вакиллари ҳам борлиги айтилмоқда.

Исроил ҳукумати шунингдек, халқаро кучларга ҳуқуқий иммунитет беришни ҳам маъқуллади. Бу уларга Исроил мудофаа кучлари (IDF) билан мувофиқлашган ҳолда Ғазодаги белгиланган ҳудудларда фаолият юритиш имконини беради.

Исроил расмийларининг таъкидлашича, халқаро миссияни амалга ошириш учун бош вазир, мудофаа вазири ва ташқи ишлар вазирининг шахсий розилиги талаб этилади. Шунингдек, қайси давлатлар Ғазога ҳарбий юбориши мумкинлиги бўйича якуний қарор ҳам Исроил томонидан қабул қилинади.

Манбаларга кўра, халқаро кучлар жойлаштирилган тақдирда ҳам Исроил мудофаа кучлари «Сариқ чизиқ» деб аталувчи хавфсизлик ҳудуди устидан назоратни сақлаб қолади. Расмийлар бу ҳолат ҲАМАС тўлиқ қуролсизлантирилмагунча ва Ғазо сектори демилитаризация қилинмагунча давом этишини билдирган.

Халқаро миссиянинг асосий вазифалари қуролли гуруҳларнинг қайта тикланишига йўл қўймаслик, қурол-яроғ контрабандасига қарши курашиш, туннеллар тармоғини йўқ қилишни назорат қилиш ва маҳаллий хавфсизлик кучларини тайёрлашдан иборат бўлади.

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар бу ташаббусни «халқаро режа» деб атаб, уни амалга оширишга тўсқинлик қилмаслик кераклигини билдирди.

Бироқ миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир мазкур қарорга қарши чиқди. Унинг фикрича, ҲАМАС ўз мажбуриятларини бажармаган ва шунинг учун Исроил ушбу режага амал қилишга мажбур эмас.

Haaretz нашрининг ёзишича, мазкур қарор 28 июль куни Бинямин Нетаньяҳунинг Дональд Трамп билан режалаштирилган учрашуви арафасида Вашингтонга нисбатан ижобий сиёсий сигнал сифатида баҳоланмоқда.

Киритилди: 17:44 27.07.2026. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!