Бугун 4 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Исроил Ғазога озиқ-овқат етказиб беришни кескин қисқартирди

 Исроил Ғазога озиқ-овқат етказиб беришни кескин қисқартирди

Исроил расмийлари ўтган ой жорий этган янги божхона қоидалари туфайли сўнгги ҳафталарда Ғазога озиқ-овқат етказиб бериш кескин камайди. Бу ҳақда гуманитар ёрдам кўрсатишда иштирок этган манбаларга таяниб, Reuters хабар бермоқда.

Ушбу қоидага кўра, гуманитар ташкилотлар вакиллари шахсий маълумотларни, жумладан, паспорт маълумотларини тақдим этишлари ва юк ҳақидаги ёлғон маълумотлар учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари шарт.

✍️ Хайрия ташкилотлари бундай ҳужжатларни имзолаш, агар ёрдам ХАМАС қўлига тушса ёки Исроил юкларнинг бирортасини қоидаларни бузган деб ҳисобласа, ўз ходимларини ҳуқуқий хавф остига қўйишидан қўрқишади.

Ушбу муаммо туфайли, сентябрь ойи ўрталаридан бошлаб инсонпарварлик ёрдамининг асосий канали бўлган Иордания йўли орқали этказиб бериш тўхтатилди.

❕ Ғазога кириб келаётган озиқ-овқат юк машиналари сони кунига 130 тагача камайди - аҳолининг асосий эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган 600 тадан анча паст.

Киритилди: Бугун 13:40. Ўқилди: 234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!