Исроил армияси Ғазо шаҳри ғарбидаги аш-Шати қочқинлар лагерида жойлашган, БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик Қочқинларга Ёрдам ва Ишлар Агентлиги (UNRWA) томонидан бошқариладиган учта мактабка ҳаво ҳужумлари уюштирди. Ҳодиса минотақадаги минглаб аҳолини уйларини ташлаб чиқишга мажбур қилди.
Гувоҳларнинг айтишича, Ас-Ситт Сура, Ал-Алия ва Шухайбир мактаблари Исроил ҳаво зарбаларига дуч келган.
Маълумотларга кўра, ушбу мактабларда Исроилнинг узлуксиз бомбардимонларидан қочган ва шимолдан жанубга мажбурий кўчирилиш доирасида шаҳарни тарк этишдан бош тортган минглаб фаластинлик қочқинлар вақтинча жойлашган эди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил армияси мактаблардаги аҳолини телефон орқали ҳужум ҳақида олдиндан огоҳлантирган ва уларни эвакуация қилишга чақирган. Бироқ, эвакуация учун шахсий буюмларни йиғишга етарли вақт берилмаган.
Эвакуация жараёни давом этаётган пайтдаёқ Исроил зарбаларни бошлаб юборгани ва кўплаб фаластинликлар ҳали кўчада бўлгани айтилади.
“Анадолу” мухбири хабарига кўра, Исроил армияси шунингдек, Ан-Наср маҳалласи ғарбий қисмидаги Ал-Файруз миноралари ҳудудидаги кўп қаватли турар жой бинолари ҳамда шаҳар жанубидаги Ас-Сино кўчасидаги уйни ҳам бомбардимон қилган.
Ҳозирча ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар ҳақида расмий маълумот йўқ.