Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторидаги Фаластиннинг Ҳамас радикал ҳаракатининг қўмондонлик марказига ҳужум қилди.
Бу ҳақда армия матбуот хизмати (ЦАХАЛ) баёнотида айтилган.
"Бир мунча вақт олдин ЦАХАЛ разведка хизмати кўрсатмаси билан Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторининг марказий қисмидаги қўмондонлик-назорат марказидан ҳаракат қилаётган ҲАМАС террорчиларига аниқ зарба берди Собиқ Ал-Бурайж тайёргарлик мактаби мажмуаси террорчилар томонидан Исроил мудофаа кучлари ва Исроил давлатига қарши террорчилик ҳужумларини режалаштириш ва амалга оширишда фойдаланилган”, — дейилади хабарда.
ЦАХАЛнинг айтишича, тинч аҳолига зарар етказиш хавфини камайтириш учун зарбадан олдин зарур чоралар кўрилган. Бунинг учун аниқ бошқариладиган ўқ-дорилар қўлланилди, ҳаводан разведка ўтказилди ва қўшимча разведка маълумотлари тўпланди.
"Бу ХАМАС террорчилик ташкилоти томонидан фуқаролик инфратузилмасидан халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда мунтазам фойдаланишининг яна бир мисолидир”, — деди армия матбуот хизмати.