Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторидаги ХАМАС ва Исломий жиҳод гуруҳларининг бир неча дала қўмондонларини йўқ қилди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
"Сўнгги икки ҳафта ичида Исроил ХАМАС ҳарбий қаноти ва "Ислом жиҳоди" террор ташкилоти турли бўлинмаларидаги бир қатор қўмондонларни йўқ қилди. Бу бўлинмалар террорчилик ташкилотларининг ҳарбий салоҳиятини тиклаш бўйича иш олиб борди", - дейилади хабарда.
Матбуот хизматининг таъкидлашича, йўқ қилинган радикаллар қурол-яроғ ишлаб чиқариш бўйича штаб-квартира ва ХАМАС ҳарбий разведка бўлинмасини қайта яратишга уринган.