Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил Ғазода ўт очишни тўхтатишга рози, бироқ...

Исроил Ғазода ўт очишни тўхтатишга рози, бироқ...

Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг идораси Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати АҚШнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини амалда рад этганини, Исроил томони эса бу режага рози эканини тасдиқлади.

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

"Исроил АҚШ президенти элчиси Стивен Уиткоффнинг гаровдагиларни озод қилишга қаратилган янгиланган режасини қабул қилди, бироқ ХАМАС ўз рад этиш позициясига амал қилишда давом этмоқда. АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича вакили Стивен Уиткофф таъкидлаганидек, ХАМАСнинг жавоби қабул қилиниши мумкин эмас ва жараённи орқага қайтаради", дейилади идора баёнотида.

"Исроил давлати гаровга олинганларни қайтариш ва ХАМАС устидан тўлиқ ғалабага эришиш учун барча саъй-ҳаракатларини давом эттиради”, — дея қўшимча қилди идора.

Аввалроқ ҳаракат воситачиларга Уиткоффнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифига ўз муносабатини билдирган эди. ХАМАС баёнотида таъкидланганидек, бўлажак келишув доирасида ҳаракат "Исроил қамоқхоналаридан келишилган миқдордаги фаластинлик маҳбусларни озод қилиш эвазига 10 нафар тирик исроиллик гаровга олинганларни озод қилишга ва 18 ўлик жасадни топширишга тайёр". ХАМАСнинг қўшимча қилишича, жавобда "Ғазода доимий ўт очишни тўхтатиш, Исроил қўшинларини анклавдан олиб чиқиб кетиш ва у ерга гуманитар ёрдам олиб кириш” талаблари бор. Радикаллар гаровга олинганларни қачон озод қилишга тайёрлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Киритилди: 10:21 01.06.2025. Ўқилди: 783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!