Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) ҳеч қандай келишув асосида Ғазо сектори яқинидаги буфер ҳудудни тарк этиш ниятида эмас, деб хабар бермоқда Кан телеканали манбаларга таяниб.
"Ҳар қандай вақтинчалик ёки доимий келишувга кўра, Исроил Ғазо сектори атрофидаги хавфсизлик зонасини тарк этмайди," - дейилади хабарда.
Манбага кўра, ушбу ҳудуд Исроил аҳоли пунктларини ҳимоя қилади, шунингдек, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига қурол-яроғ контрабандасини амалга оширишга йўл қўймайди.