Фаластинлик она ва унинг икки ўғли Исроилнинг Ғазо сектори марказидаги Бурейж қочқинлар лагерини ўққа тутиши оқибатида ҳалок бўлди.
Тиббиёт манбаларининг Wафа ахборот агентлигига маълум қилишича, ҳужум пайтида Нашван оиласи аъзолари ҳалок бўлган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазога ҳужуми натижасида 43 020 фуқаро ҳалок бўлди ва 101 110 киши жароҳат олди, уларнинг аксарияти болалар ва аёллардир.