Бугун 6 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил фаластинлик маҳбусларга “эсдалик билагузуклари” беришни бошлади

Исроил фаластинлик маҳбусларга “эсдалик билагузуклари” беришни бошлади

Исроил қамоқхоналари бошқармаси Ғазо секторидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув доирасида озод қилинаётган фаластинлик маҳкумларга махсус билагузуклар беришни бошлади. Бу ҳақда Исроил телеканали хабар бермоқда.

Уларда идентификация рақами, шунингдек, иброний ва араб тилларида “Халқ умрбод унутмайди” ва “Мен душманларимни таъқиб қиламан ва уларни қувиб етаман” иборалари қайд этилган.

Озодликка чиқарилган фаластинликларга бу билагузуклар қачон берила бошланганига аниқлик киритилмаган.

Жорий йилнинг 19 январь куни Ynet портали ҲАМАС томонидан озод қилинган исроиллик гаровга олинган Эмили Дамари ва Роми Гоненларга “эсдалик совғалари” бераётгани акс этган видеони эълон қилганди. Совға Ғазо секторининг харитаси, “озодлик сертификатлари” ва аёлларнинг асирликда бўлган вақтдаги фотосуратларини ўз ичига олади.

Киритилди: 09:55 01.02.2025. Ўқилди: 1006 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!