Исроилда Эрон ҳужумлари натижасида 28 киши ҳалок бўлди, 1472 киши жароҳатланди.
Бу ҳақда Исроил бош вазири девонининг маслаҳатчиси Дмитрий Генделман маълум қилган.
"Уруш бошидан буён Исроил ҳудудига 550 га яқин ракета учирилди. 1000 дан ортиқ дрон учирилди. Исроил солиқ идорасига етказилган зарар учун 38 700 даъво келиб тушди. 15 500 дан ортиқ одам уй-жойидан айрилди", - деди Генделман.
Шунингдек, можаро пайтида Исроил ҳаво ҳудуди ёпилган ва 150 мингга яқин фуқаро уйига қайтиш имконига эга бўлмаган.