Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо шимолида қамал остидаги Камол Адван касалхонаси ичида ўт очган.
«Ишғол кучлари касалхонани тинтув қилмоқда ва турли бўлимлар ичида отишма олиб бормоқда, бу эса ваҳима ва хавотир ҳолатини кучайтирмоқда», деди вазирлик.
Икки бола реанимация бўлимида генераторлар ишламай қолгани ва кислород станцияси Исроил кучлари томонидан нишонга олинганидан сўнг вафот этган.
Учта тез тиббий ёрдам машинаси ва қуёш панелли электр энергияси ишлаб чиқариш тизими вайрон бўлган, бу «ёрдам бериш ва ташиш ишларига тўсқинлик қилмоқда».