Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху отишма тўхтатиш тўғрисидаги келишувнинг биринчи йиллиги муносабати билан хавфсизлик бўйича яширин йиғилиш ўтказди. Мулоҳазалар Ливан ва «Ҳизбулла» ҳаракатининг фаолиятига бағишланди.
Исроил ОАВ маълумотларига кўра, йиғилишда бир қатор вазирлик аъзолари ва куч структуралари юқори лавозимли вакили иштирок этган. Мулоқот давомида «Ҳизбулла» ўз ҳарбий қудратини фаол тиклаяпти, деган маълумотлар муҳокама қилинди.
The Jerusalem Post маълумотларига кўра, Исроил ва АҚШнинг сабри охирига етиши мумкинлиги, бу эса янги кескинликларга олиб келиши эҳтимоли бор.