Бош вазир Беньямин Нетаньяху Ҳизбуллоҳ жангариларининг Исроил шимолидаги Дов тоғи ҳудудига ракета ҳужумини сулҳни қўпол равишда бузиш деб атади.
Нетаньяхунинг баёнотлари унинг идораси томонидан тарқатилган.
"Ҳизбуллоҳнинг Дов тоғи ҳудудини ўққа тутиши ўт очишни тўхтатиш режимини қўпол равишда бузишдир ва Исроил тўлиқ куч билан қатъий жавоб беради. Биз ўт очишни тўхтатишни давом эттиришга ва Ҳизбуллоҳнинг кичик ёки жиддий бузилишига жавоб беришга қарор қилдик" - деди Бош Вазир.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати Исроил билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишув тузилганидан бери биринчи марта Ливан билан чегарадош Кфар Шуба қишлоғи ҳудудида Исроил армияси позицияларига ҳужум қилганини эълон қилди. Исроил ва Ливан ўртасида 2023 йил октябрь ойида ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери биринчи сулҳ ҳақидаги келишув 27 ноябрь куни эрталаб кучга кирди.