Бугун 1 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Исроил бир йил ичида биринчи марта Байрут марказига зарба берди

Исроил бир йил ичида биринчи марта Байрут марказига зарба берди

Исроил бир йил ичида биринчи марта Байрут марказига зарба бериб, Фаластинни озод қилиш халқ фронтининг уч нафар аъзосини ўлдирди.

Ливан пойтахти Кола марказий туманидаги кўп қаватли турар-жой биносига қилинган ҳаво ҳужуми оқибатида бир киши, Ҳизбуллоҳга алоқадор сунний «Ал-Жамаа ал-Исломия» ярим ҳарбийлаштирилган гуруҳи аъзоси ҳалок бўлди, яна 16 киши яраланди, деб хабар беради АP манбаси. Агентлик хабарига кўра, «Ал-Жамaa ал-Исломия» Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» террорчилик ҳаракати ўртасидаги ҳозирги можарода муҳим роль ўйнаган.

АFP маълумотларига кўра, нишон «Ал-Жамаа ал-Исломия» гуруҳининг икки аъзосининг квартираси бўлган. Шу билан бирга, The Times of Israel газетасининг ёзишича, гуруҳнинг ўзи ИД ҳужумида ўз аъзоларининг ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни рад этган.

Радикал ташкилот Фаластинни озод қилиш халқ фронти Исроилнинг Кола вилоятидаги зарбаси натижасида унинг уч нафар етакчиси ҳалок бўлганини маълум қилди.

Киритилди: 14:27 30.09.2024. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!