Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил билан ярашувдан аввал – Фаластиннинг тан олиниши шарт! Жибутидан кескин позиция

Исроил билан ярашувдан аввал – Фаластиннинг тан олиниши шарт! Жибутидан кескин позиция

Жибути Республикаси Фаластин мустақил давлатга айлангандан кейингина Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш учун Авраам келишувларига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Африка давлати президенти Исмоил Умар Гелле Jeune Afrique журналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Жибути Араб давлатлари лигаси аъзоси сифатида Авраам шартномаларига қўшилишга тайёрми, деган саволга Гелле салбий жавоб берди. Унинг қўшимча қилишича, бу позиция "фаластин халқи яшовчан ва тан олинган давлатда эркин яшамагунча" ўзгармайди. Президентнинг сўзларига кўра, мустақил Фаластинни яратиш - бу "минимум вазифа."

Жибути раҳбарининг фикрича, Исроилнинг Ғазо секторидаги операциясига жавоб ва араб давлатлари раҳбарларининг бу борадаги сукут сақлаши Яманнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракати ҳусийчиларининг Исроил ҳудудига ракета зарбалари бўлди. Гелленинг фикрича, Исроил ва АҚШнинг жавоб бомбардимонлари ҳусийларни тўхтата олмайди. Шу билан бирга, президент Қизил денгизда операция ўтказиш учун АҚШ Жибутидаги базадан фойдаланиши мумкинлигини тан олди.

Киритилди: 17:54 23.05.2025. Ўқилди: 615 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!