Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий операция давомида АҚШдан 90 тоннадан ортиқ ҳарбий юк олди.
Бу ҳақда Исроил Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унинг баёнотига кўра, 27 май куни эрталаб Исроилга Америка ҳарбий анжомлари ортилган 800-самолёт етиб келган. Ҳисоб 2023 йил октябрь ойидан бери давом этмоқда, ўшанда ҲАМАС ҳаракатининг фаластинлик радикаллари ҳужумига жавобан Исроил томони анклавда кенг кўламли ҳарбий операция бошлаган ва у бугунги кунгача давом этмоқда.
Ҳаво орқали етказиб беришдан ташқари, Исроил бу вақт ичида АҚШдан ҳарбий юклар ортилган 140 га яқин кемани қабул қилди. Америкалик иттифоқчилардан яҳудий давлати ўқ-дорилар, зирҳли техникалар, ҳимоя воситалари ва дори-дармонларни олди.
Мудофаа вазирлиги ушбу етказиб беришларни Исроил армиясининг "операциялар узлуксизлигини сақлаб қолиш, унинг олдига қўйилган вазифаларни бажариш ва жанговар тайёргарликни мустаҳкамлаш учун ҳаётий муҳим" деб атади.