Бугун 22 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил армияси ва ҲАМАС ўртасидаги отишмалар қайта авж олди

Исроил армияси ва ҲАМАС ўртасидаги отишмалар қайта авж олди

Фаластин манбаларига кўра, Ғазо секторидаги Хон-Юнус атрофида юз берган ҳужумлар натижасида охирги кунларда 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида болалар ва аёллар ҳам борлиги хабар қилинмоқда.

Исроил армияси (ЦАХАЛ) ўз баёнотида ҲАМАС аъзолари «сариқ чизиқ» деб аталувчи ҳудудда исроиллик ҳарбийларга ўт очганини, шу билан ўтган ойда тузилган келишув шартларини бузганини маълум қилди. Армияга кўра, исроиллик ҳарбийлар орасида жароҳат олганлар йўқ.

Associated Press агентлигининг маҳаллий манбаларга таяниб хабар қилишича, Хон-Юнусда Исроилнинг икки ҳаво зарбаси натижасида 5 киши ҳалок бўлган. Нассир шифохонаси 17 та жасад келтирилганини билдирган, улар орасида 5 нафар аёл ва 5 нафар бола бор. Қурбонлар қочқинлар чодирлари жойлашган ҳудуддан келтирилган.

Ғазо шаҳридаги Аш-Шифо шифохонаси ҳаво зарбаларидан сўнг 16 кишининг жасади келтирилганини маълум қилди. Улар орасида 7 нафар бола ва 3 нафар аёл бор.

ҲАМАС ҳаракати маълумотига кўра, улар Исроил армиясига ўт очмаган ва барча айбловлар «асоссиз». Гуруҳ Исроилнинг навбатдаги ҳаво зарбаларини «қаттиқ қоралади».

Фаластин шифохоналари вакиллари қурбонлар сариқ чизиқнинг икки томонидан келтирилганини айтмоқда. Бу чизиқ ўтган ойдаги келишув доирасида белгиланган бўлиб, Ғазони икки қисмга ажратади: чизиқнинг олди қисмлари Исроил армияси назоратида, орқа қисми эса «хавфсиз зона» сифатида белгиланган.

ЦАХАЛ хабар беришича, сариқ чизиқка яқин ҳудудда Исроилга қаратиб қўйилган ракета ускунаси топилган. «Алоҳида ўтказилган амалиёт» доирасида эса қурол-яроғ, портловчи моддалар ва ҳарбий форма топилгани айтилган.

Киритилди: 13:09 21.11.2025. Ўқилди: 435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!