Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тимур Кападзе Индонезияда!

Тимур Кападзе Индонезияда!

Индонезия терма жамоаси бош мураббийлигига даъвогар сифатида тилга олинаётган Тимур Кападзе бугун, 21 ноябрь куни Жакартадаги Истиқлол масжидида жума намозида иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда футбол мухлиси Эффенди Газали маълум қилди.

Бироқ Кападзенинг ташрифи расмий эмас — у мамлакатга турист сифатида, дам олиш учун келган. Газалининг таъкидлашича, уни Индонезияга олиб келган EGI Resources компанияси футбол билан ҳеч қандай алоқаси йўқ ва унинг шахсий номи билан ҳам боғлиқ эмас. Компания 15 йилдан буён Шарқий Европада фаолият юритади ва ҳозирда Марказий Осиёда ҳам инвестиция лойиҳалари устида ишламоқда.

Кападзе Жакартадан сўнг Ломбок ва Балига саёҳатини давом эттириши кутилмоқда. Унинг федерация билан учрашув ўтказиши ҳозирча тасдиқланмаган.

Шу билан бирга, Индонезия Футбол Федерацияси расман маълум қилган эди:
🇮🇩 Терма жамоа бош мураббийлиги учун 5 номзод танлаб олинган ва улар келаси ҳафта федерациянинг ижроия қўмитаси ва техник директор Александр Звиерс томонидан суҳбатдан ўтказилади.

Тимур Кападзе бу бешликдами ёки йўқ – ҳозирча номаълум. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Киритилди: Бугун 08:23. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!