Исроил мудофаа кучлари Ливан жанубида "Ҳизбуллоҳ"нинг икки жангарисини йўқ қилди.
Бу ҳақда Ynet порталига Исроил армияси матбуот котиби маълум қилди.
"Исроил армияси Ливан жанубидаги Набатия минтақасида "Ҳизбуллоҳ"нинг Радван махсус кучлари бўлинмаси қўмондони Муҳаммад Али Ҳадидни ўлдирди. Жангари Исроил ҳудудида теракт уюштиришни режалаштирган ва яқинда ташкилотнинг террорчилик инфратузилмасини тиклашга уринишларини қайта бошлаган", - дея таъкидлади ҳарбийлар.
Бундан ташқари, Исроил маълумотларига кўра, яна бир жангари Ливан жанубидаги Айта аш-Шаъб минтақасида Исроил кучлари ҳақида разведка маълумотларини йиғишга уринаётган вақтда ўлдирилган.