Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил армияси бош штаби бошлиғи араб ҳамкасблари билан ҳамкорликни муҳокама қилди

A A A
Исроил армияси бош штаби бошлиғи араб ҳамкасблари билан ҳамкорликни муҳокама қилди



✅Бу ҳафта Исроил армияси Бош штаби бошлиғи Герци Ҳалеви Баҳрайнда бир қанча араб давлатларидан келган ҳамкасблари билан учрашди. Бу ҳақда Американинг Axios янгиликлар портали хабар берди.

📲Учрашувдан бевосита хабардор бўлган икки манбанинг Ахиос нашрига маълум қилишича, томонлар минтақавий хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишган.

⬇️Таъкидланишича, АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари шафелигида ўтказилган йиғилиш Ғазодаги уруш атрофидаги минтақавий сиёсий сезгирлик туфайли оммага ошкор этилмаган.

«Учрашув Исроил ва араб давлатлари ўртасидаги ҳарбий мулоқот ва ҳамкорликнинг Ғазо секторидаги Исроил ҳарбий амалиётлари кескин жамоатчилик танқидига ва қораланишига қарамай, CENTCOM доирасида давом этаётганига ишора қилди.»
- таъкидланади Axios мақоласида.

Киритилди: 11:22 14.06.2024. Ўқилди: 1253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!