Исроил армияси сўнгги 24 соат ичида Эроннинг марказий ва ғарбий қисмидаги нишонларга 140 та ҳаво ҳужуми уюштирганини хабар қилди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати баёнот берди.
"Сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳаво кучлари Эроннинг марказий ва ғарбий қисмидаги нишонларга 140 та зарба берди", дейилади баёнотда.
Ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, нишонлар орасида баллистик ракеталар омборлари ва учириш майдончалари, шунингдек, ҳаво мудофааси тизимлари билан боғлиқ иншоотлар бор эди.