Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил АҚШ республикачилари орасида обрўсини йўқотмоқда ва Конгрессга аввалгидек таъсир кўрсатмаяпти — Доналд Трамп

 Исроил АҚШ республикачилари орасида обрўсини йўқотмоқда ва Конгрессга аввалгидек таъсир кўрсатмаяпти — Доналд Трамп

АҚШ президент бу ҳақда Daily Celler нашрига берган интервюсида айтди.

"15 йиллар аввалга ҳолатга назар ташласангиз Исроил Конгрессда мен кўрган барча компаниялар, корпорациялар ёки давлатлар орасида энг кучли лоббига эга эди. Исроил лоббиси энг қудратлиси эди. Бугун унинг бундай кучли лоббиси йўқ. Бу ҳайратланарли. Улар Конгресс устидан тўлиқ назоратга эга эди, энди эса йўқ, биласизми, мен бундан бироз ҳайронман", — деди Қўшма Штатлар етакчиси.

Шу билан бирга, Трамп Исроилнинг дунёдаги қўллаб-қувватловни йўқотишининг сабабларидан бирини Ғазо секторидаги уруш деб атади.

"Бу уруш Исроилга катта зарар етказмоқда. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Эҳтимол, улар урушда ғалаба қозонаётгандир, лекин улар жамоатчилик билан алоқалар дунёсида ғалаба қозонмаяпти, тушунасизми ва бу уларга зарар келтирмоқда", дея қўшимча қилди президент.

Киритилди: 15:10 03.09.2025. Ўқилди: 929 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!