Исроил шанба куни 369 фаластинлик маҳбусни озод қилади.
Бу ҳақда Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатининг ҳарбий асирлар бошқармаси маълум қилди.
"Фаластин исроиллик маҳбусларнинг рўйхатини топширгандан сўнг, эртага, шанба куни алмаштириш келишувининг биринчи босқичи доирасида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 36 маҳбус озод қилинади. Шунингдек, Ғазо секторидан 2023 йил 7 октябрдан кейин қўлга олинган 333 маҳбус озод қилинади", - дейилади баёнотда.