Путиннинг интервьюсидан парча “Россия 1” телеканали журналисти Павел Зарубиннинг Телеграм каналида эълон қилинди.
Россиянинг ғарбий ҳамкорлари “аслида ҳамкор эмаслиги” қачон аниқ бўлгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Россия раҳбари бу 2000 йилларнинг бошидан маълум бўлганини таъкидлади.
“Ўшанда кўпчилик Совет Иттифоқи ва Ғарб деб аталмиш давлатлар ўртасидаги муносабатларда мафкуравий тафовутларга асосланган муаммолар бор, деб тахмин қилганди. Бир томондан коммунистик режим, бошқа томондан эса АҚШ бошчилигидаги демократик дунё”, - деди Путин.
Бироқ, СССР парчаланганидан кейин ҳам, коммунистик режим йўқ бўлганида ҳам, Ғарбнинг Россиянинг стратегик манфаатларига бепарво муносабати сақланиб қолди, дея таъкидлади у.