Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Испаниянинг икки ишончли нашри Хаби Алонсонинг келажаги бўйича маълумот берди

Испаниянинг икки ишончли нашри Хаби Алонсонинг келажаги бўйича маълумот берди

"Реал" бош мураббийи Хабил Алонсо Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 6-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га (1:2) қарши ўйиндан сўнг истеъфога чиқарилмайди, дея хабар бермоқда Испаниянинг нуфузли нашрлари Marca ва AS.

Аввалроқ ОАВ испаниялик мутахассис "Сити" билан ўйин муваффақиятсиз якунланган тақдирда истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.

Алонсо ёзда "Реал"ни қабул қилиб олди. Унинг қўл остида жамоа 28 та ўйин ўтказиб, 19 та ғалаба, 4 та дуранг ва 5 та мағлубият қайд этган.

"Реал" Ла Лигада "Барселона"дан 4 очко ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда. Чемпионлар Лигасида Мадрид жамоаси 12 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 04:24 11.12.2025. Ўқилди: 597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!