Испаниялик мотоцикл пойгачиси Педро Акоста Венгрия Гран-приси машғулотлари чоғида мотоцикл бошқарувини йўқотиб, трассадан чиқиб кетди.
Бу ҳақда хорижий ОАВлар ёзмоқда.
Акостанинг мотоцикли бир неча метрга ҳавога учиб, минорадаги камерага бориб урилган. Оператор узоқлашишга ва тўқнашувдан қочишга муваффақ бўлди. Кейинроқ у "бош бармоғини кўтарди" ва ўзининг яхши эканлигини қайд айтди.
Мотоцикл пойгалари бўйича 2025 йилги Венгрия Гран-приси 22-24 август кунлари Балатонфокаяр шаҳридаги Балатон паркида бўлиб ўтмоқда.