Кучли ёмғир Испания шарқий қисмини вайронага айлантирди, чунки тошқин биноларни ювиб кетди, кўприклар вайрон бўлди ва кўчалар ахлатга тўлди.
Кўплаб одамлар ҳалок бўлди ва расмийларнинг таъкидлашича, бедарак йўқолганлар ҳам бўлиши мумкин. Валенсия яқинидаги Седави шаҳрида бир йиллик ёмғир бир неча соат ичида ёғганидан сўнг автомобиллар кўчаларда бир-бирининг устига тўпланиб қолди.
Одамлар ўз уйларини ташлаб, бошпана излашга мажбур бўлдилар.
Мадрид ва Валенсия ўртасидаги темир йўл қатнови транспорт воситалари ёки вайроналар билан тўсилгани туфайли фаолиятини тўхтатган.
Фавқулодда хизмат ходимлари сув босган уйлардан ярадорлар ва қарияларни қутқаришга ёрдам берди. Баъзи ҳудудларга фақат вертолётда етиб бориш мумкин эди, чунки йўллар лой ва вайроналар билан тўсиб қўйилган ва ҳукумат қутқарув ишларига ёрдам бериш учун юзлаб аскарларни юборган.
Ҳозирда ҳодиса зарарлари ҳисобланмоқда.