Бу ҳақда Испания транспорт вазири Оскар Пуэнте ўз аккаунтида маълум қилди.
Ҳаммаси бўлиб 223 киши ҳалок бўлди. «Валенцияда 215 та, Кастилия-Ла-Манча автоном ҳамжамиятида еттита, Андалусияда битта», деди Пуэнте. Вазирнинг қўшимча қилишича, 78 нафар фуқаро бедарак йўқолган, 48 нафар жасаднинг шахсини аниқлашнинг иложи бўлмаган.
1 ноябрь, жума куни ҳалокатли об-ҳаво ҳодисалари туфайли 202 киши ҳалок бўлди. 29-октабр куни Испанияга «Дана» тўфони келиб, бир неча соат ичида қатор провинцияларга икки йиллик ёғингарчиликни тўкиб юборди.