Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, тартибсизликларга муҳожирларнинг маҳаллий пенсионерга ҳужуми акс этган видео сабаб бўлган.
Маълумотларга кўра, воқеа Испаниянинг Торре-Пачеко шаҳрида юз берган, у ерда марокашлик муҳожирлар гуруҳи 70 ёшли Доминго исмли испанияликка ҳужум қилган. Воқеа акс этган видео тез орада интернетда тарқалиб, маҳаллий аҳоли орасида ғазаб тўлқинини келтириб чиқарди.
Кечаси вазият кескин тус олди, муҳожирлар гуруҳлари пичоқ билан йўловчиларга ҳужум қила бошлади, бу эса испанияликларнинг қарши чиқишига сабаб бўлди. Қарама-қаршиликлар мамлакатнинг бошқа ҳудудларини қамраб олган оммавий кўча жангларига айланиб кетди.
Полицияга кўра, зўравонлик тўлқинини ижтимоий тармоқлар кучайтирмоқда, чунки у ерда лайк ва кўришлар сони учун одамларга ҳужум қилиш янги хавфли тенденцияга айланмоқда.