Мамлакатнинг Эл-Бурго шаҳарчасида анъанавий “Иудани ёқиш” маросими пайтида испанлар Нетаняху сиймосидаги қўғирчоқни оловга беришди.
Қўғирчоққа “халқ қотили” деган ёзув ёпиштирилган.
Шаҳар мери Мария Долорес Нарваэс Бандера ушбу ҳаракатни “урушга қарши баёнот” деб атади.
Унинг сўзларига кўра, ҳар йили халқ назарида ёвузликни ифодалайдиган янги сиймо маросим қаҳрамони сифатида танлаб олинади.