Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Испания транспорт вазири поездлар тўқнашуви ортидан ўз истеъфосини эълон қилди

Испания транспорт вазири поездлар тўқнашуви ортидан ўз истеъфосини эълон қилди

Испанияда 69 кишининг ўлимига сабаб бўлган поездлар тўқнашуви ортидан транспорт вазири Оскар Пуэнте истеъфога чиқишини эълон қилди. У муддатидан олдин ўтказиладиган парламент сайловларида қатнашмаслигини айтди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Оскар Пуэнте 3 ноябрь куни кечқурун Мадридда парламент комиссияси олдида сўзлаган нутқида шундай маълумот берган.

“Бир йилга етмасдан катта кўламдаги иккита ҳалокат юз берганидан кейин транспорт вазири ўз лавозимида қололмайди. Бу сиёсий шаън, масъулият масаласидир”, деди Пуэнте.

Барча мухолифат партиялари вазирнинг истеъфосини талаб қилаётганди ва Пуэнтенинг қарори кутилмаган бўлди. Сабаби вазир ва мамлакат бош вазири Педро Санчес илгари бундай талабларни истисно қилганди.

Транспорт вазирлиги раҳбарининг баёнотидан бир неча соат олдин Испания ҳукумати темир йўл қатнови хавфсизлигини ошириш чораларини тасдиқлади. Вазирлар Маҳкамасининг ҳафталик йиғилишида жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг оилалари учун 30 миллион евролик ёрдам пакети ҳам маъқулланди.

@rian_ru'га кўра, у аввалроқ вазифасидан кетишни рад этган бўлса-да, эндиликда 29 ноябрдаги муддатидан олдинги парламент сайловларида ҳам қатнашмаслигини маълум қилган.

Бу Испанияда йил бошидан бери кузатилган иккинчи йирик поезд ҳалокатидир. Январда Андалусиядаги тўқнашувда ҳам 46 киши ҳалок бўлган.

Киритилди: 14:53 04.11.2026. Ўқилди: 701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар