«Порту» ҳужумчиси Саму Агехова узоқ муддатга сафдан чиқди. 21 ёшли футболчи Португалия чемпионати доирасидаги «Спортинг Лиссабон»га қарши кечган сўнгги учрашувда жароҳат олган эди. Энг ёмон шубҳалар ўз тасдиғини топди: «аждарҳолар» форвардида олдинги хочсимон боғламларининг узилиши аниқланди. Шу тариқа, испаниялик футболчининг бўлажак Жаҳон чемпионатида иштирок этиши деярли имконсиз бўлиб қолди.
Саму Агехова жорий мавсумда «Порту» сафида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол киритган эди. Испания терма жамоаси сафида эса ҳужумчи жами тўртта ўйинда иштирок этган.
«Қизил фурия» бўлажак мундиалда гуруҳ босқичида Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоалари билан куч синашади.