Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Испания Исроилга қарши санкцияларни кенгайтирди

 Испания Исроилга қарши санкцияларни кенгайтирди

Испания Ички ишлар вазирлиги 29-октабр куни Исроил фирмасидан ўқ-дорилар сотиб олиш бўйича шартнома бекор қилингани ва шу тариқа Испаниянинг Тел-Авивга қурол сотмаслик мажбуриятини харидларни ҳам ўз ичига олганини эълон қилди.

Испаниянинг Cadena Ser телерадиокомпанияси хабарига кўра, мамлакат фуқаролик полицияси Guardia Civil Исроилнинг Guardian LTD компаниясидан 6,48 миллион долларга 15 миллион донадан ортиқ 9 миллиметрли ўқ-дориларни сотиб олишга рози бўлган.

«Испания ҳукумати Ғазо секторида қуролли можаро бошланганидан бери Исроил давлатига қурол сотмаслик мажбуриятини сақлаб қолади. Гарчи бу ҳолатда гап ўқ-дориларни харид қилиш ҳақида кетаётган бўлсада, Ички ишлар вазирлиги харидни бекор қилиш бўйича маъмурий тартиб-таомилни бошлади», — дейилади ИИВ хабарида.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, Исроил компаниялари ҳам келажакдаги қурол-яроғ шартномаларида қатнашмайди.

Испания 2023 йил октабр ойида Исроил Фаластин Ғазосига шафқатсиз ҳужум уюштирганидан кейин Исроилга қурол сотишни тўхтатишга ваъда берди. Ўшандан бери Испания Исроил ҳужумларининг энг қаттиқ танқидчиларидан бири бўлиб келган ва Исроилнинг норозилигига қарамай, Фаластин давлатини расман тан олиш учун тарихий қадамлар қўйган.

Май ойида Фаластиннинг Испаниядаги биринчи элчиси қирол Филипп VI га ишонч ёрлиқларини топширди.

Киритилди: 21:56 01.11.2024. Ўқилди: 721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!