Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Испания Исроилга Мадриддаги мудофаа кўргазмасида қатнашишни тақиқлади

A A A
Испания Исроилга Мадриддаги мудофаа кўргазмасида қатнашишни тақиқлади

31-октабр куни Испания исроиллик компанияларга 2025 йилда Мадридда бўлиб ўтадиган Халқаро мудофаа ва хавфсизлик кўргазмасида (FEINDEF) иштирок этишни тақиқлаганини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, чиқариб юборишга Исроилнинг босиб олинган Фаластин ҳудудлари ва Ливандаги ҳаракатлари, шунингдек, яқинда Ғарбий Соҳилда исроиллик аскарларнинг халқаро делегатлар, жумладан, Испания фуқароларига ҳужум қилгани сабаб бўлган.

Делегатлар орасида Барселонанинг собиқ мери Ада Колау ва Европа парламенти аъзоси Жауме Асенс бор эди, улар Исроил кучлари кўздан ёш оқизувчи газ ишлатганда, зайтун йиғим-терими пайтида фаластинликларга ёрдам беришган.

❕ Дунёдаги 10 та энг йирик мудофаа кўргазмаларидан бири бўлган FEINDEF12-14 май кунлари Мадридда 400 дан ортиқ компанияни кутмоқда.

Киритилди: 22:17 08.11.2024. Ўқилди: 714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!