Фаластин халқи ва Ғазо секторидаги инсонпарварлик миссиясини қўллаб-қувватлаш мақсадида Испания бўйлаб шанба кунги намойишларда юз минглаб одамлар иштирок этди.
EL PAÍS нашри хабарига кўра, мамлакатнинг 70 дан ортиқ шаҳрида норозилик намойишлари бўлиб ўтган.
Қайд этилишича, биргина Мадридда 92 минг, Валенсияда 10 минг, Барселонада эса 70 минг киши кўчага чиққан.
Намойишчилар Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳаракатлари ва анклав аҳолисининг оммавий ўлимига қарши норозилик билдиришди, шунингдек, гуманитар ёрдам олиб кетаётган Сумуд флотиласига ҳужумни танқид қилишди.
Мадриддаги Фаластинни қўллаб-қувватлаш маршига турли сиёсий арбоблар қўшилди. Улар орасида Соғлиқни сақлаш вазири Моника Гарсия ҳам бор эди, у Испания пойтахти аҳолиси жазосиз қолмаслик ва халқаро ҳуқуқ ва адолатни қўпол равишда бузишга "йўқ" деганидан ғурурланди.
Марш бошида Подемос етакчиси Ионе Беларра, Сумар депутати Эстрелла Галан ва Сумар координатори Лара Эрнандес бир овоздан Испания ҳукуматидан Исроил билан алоқаларни узиш ва ҳибсга олинган испан денгизчиларни Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган флотилиядан озод этишни талаб қилди.