Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Испания бош вазири Фаластин байроғини кўтарган Ямални қўллаб-қувватлашини билдирди

Испания бош вазири Фаластин байроғини кўтарган Ямални қўллаб-қувватлашини билдирди

Испания бош вазири Педро Санчес “Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямалнинг клуб чемпионлик паради вақтида Фаластин байроғи билан кўриниш берганига муносабат билдирди.

Санчес ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Исроил томонининг танқидларига жавобан футболчини ҳимоя қилди.

"Давлат байроғини намойиш этишни нафратга ундаш деб ҳисоблайдиган киши ё ақлини йўқотган, ёки ўз шармандалиги билан кўр бўлиб қолган. Ламин шунчаки миллионлаб испанлар каби Фаластинни қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу эса у билан фахрланишимиз учун яна бир сабабдир", — деб ёзди Испания бош вазири.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!