Роналду “Реал”да ўйнаб юрган кезларида 17,3 млн доллар миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбланганди. Футболчи 2017 йили 14 млн доллар тўлашга тайёр эканлигини билдирган, бироқ испан суди бунга кўнмаган, суд футболчига 22 млн доллар тўлаши лозимлигини айтган.
“Ювентус”га ўтганидан кейин Криштиану 15,7 млн доллар жаримани тўлади. Унинг яна 6,3 млн доллар қарзи қолмоқда. Манбаларга кўра, испан суди Роналдуни 2 йилга озодликдан маҳрум этиш борасида якуний қарор ҳам чиқарган. Испан қонунларига кўра, айбдорлар 2 йиллик жазо муддатини шартли равишда ўташи ҳам мумкин, шу боис Роналду қамалмайди.