Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исо Масиҳ тасвирланган энг қадимги сурат топилди

A A A
Исо Масиҳ тасвирланган энг қадимги сурат топилди

"Хайфа университети тадқиқотчилари Исо Масиҳ акс эттирилган қадимги суратни топишди. Бу расм Нақб саҳроси марказидаги, деярли вайронага айланган, ЮНЕСКО муҳофазасида бўлган Византия даврига оид черковларидан бирида аниқланган", – деб хабар берган "turon 24".

Лаборатория таҳлили бу расм Исо Масиҳнинг энг қадимги тасвири эканлигини тасдиқлаган.

Сурат 350 йилда барпо этилган қадимги христиан черковининг шифтидан топилган.

Унга биринчи бўлиб Халқаро илмий-тадқиқот лойиҳаси иштирокчиси, санъатшунослик доктори Эмма Мааян-Фанар эътибор қаратган. 

"Керак вақт ва керак жойга туриб қолганим учун ҳам вайрон бўлган бинонинг шифтидаги рельефлар аслида сурат эканлигини пайқаб қолдим. Олиб борган текширувларимиз натижасида бу тасвир Исо Масиҳнинг чўқинтирилган вақтидаги расми эканлигига шубҳа қолмади”, – деган Мааян-Фанар.

Олим мазкур мозаика вақт ўтиши билан ниҳоятда хиралашиб кетгани ва шу боис пайқалмай келинганини қайд этган.

Киритилди: 15:49 19.11.2018. Ўқилди: 4151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!