Фарғона вилоятининг шарафли ўғлони, Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлигига етаклаган ва Жаҳон чемпионати нимчорак финалига олиб чиққан мураббий — Исломбек Исмоилов “Нефтчи” ПФКнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Марғилон шаҳрида туғилган Исломбек Исмоилов ёш бўлишига қарамай, миллий футболимизда сезиларли натижаларга эришиб, мураббийлик соҳасида энг истиқболли кадрлардан бири сифатида танилган. У бошқарган У-17 терма жамоаси замонавий ўйин услуби, интизом ва характер билан мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
“Нефтчи” жамоаси чемпиони сифатида келгуси мавсумдаги асосий вазифалар — чемпионликни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш, Осиё Чемпионлар Лигаси элит босқичида муваффақиятли иштирок этиш, жамоанинг рақобатбардош ва узлуксиз ривожини таъминлаш.
"Исломбек Исмоиловга жамоамизни бошқаришдек шарафли ва масъулиятли вазифада улкан зафарлар тилаймиз" - дейилади фарғоналикларнинг расмий баёнотида.