Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Исломбек Исмоилов Элит ОЧЛ тарихида иккита рекорд ўрнатди

Исломбек Исмоилов Элит ОЧЛ тарихида иккита рекорд ўрнатди

"Нефтчи" бош мураббийи Исломбек Исмоилов Элит Осиё Чемпионлар лигаси тарихида бир йўла иккита ёш рекордини янгилади. Бу ҳақда Фарғона клуби матбуот хизмати маълум қилди.

"Нефтчи" мусобақанинг илк турида Ироқнинг "Эйр Форс" жамоасини мағлуб этиб, муҳим уч очкога эга чиқди. Ушбу учрашув жамоа бош мураббийи Исмоилов учун ҳам алоҳида тарихий аҳамият касб этди.

Маълум қилинишича, мутахассис Элит ОЧЛ тарихида жамоани бошқарган энг ёш мураббийга айланди. Шунингдек, у мазкур мусобақада ғалаба қозонган энг ёш бош мураббий сифатида ҳам янги рекорд ўрнатди.

"Исломбек Исмоилов ўз номини Осиё футболининг нуфузли мусобақаси тарихига муҳрлади", — дейилади клуб хабарида.

"Эйр Форс"га қарши баҳс тақдирини Зоран Марушичнинг голи ҳал қилди. Ушбу ғалаба орқали "Нефтчи" Элит ОЧЛдаги дастлабки уч очкосини қўлга киритди.

Фарғоналиклар мусобақанинг 2-турида Саудия Арабистонининг "Ан-Насср" клубига қарши майдонга тушади. Учрашув 12 октябрь кунига белгиланган.

Киритилди: 15:11 15.09.2026. Ўқилди: 937 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!