Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ислом тараққиёт банки вакиллари Ўзбекистонга келади

Ислом тараққиёт банки вакиллари Ўзбекистонга келади

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради, дея хабар берди "Дунё" АА.

Ўзбекистон элчиси Нодиржон Тургунов Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) Лойиҳалаштириш масалалари департаменти бош директори Анас Айсам билан учрашди. Унда Ўзбекистон ва ИТБ ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш, республикада ишлаб чиқилаётган йирик лойиҳаларни имтиёзли молиялаштириш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб қувватлаш ҳамда техник-гуманитар ёрдамларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва ИТБ ҳамкорлиги бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган стратегия муваффақиятли амалга оширилгани инобатга олиниб, 2022-2026 йиллар учун ана шундай стратегия ишлаб чиқилгани маълум қилинди.

“Томонлар истиқболда транспорт, логистика, таълим, қишлоқ хўжалиги, сув, атроф-муҳит, чорвачилик, обод қишлоқ ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни молиялаштириш имкониятлари бўйича фикр алмашдилар. Ўзбекистонда хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим дастурлар эътироф этилди ва уларда ИТБ иштирокини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, мазкур банк томонида амалга оширилаётган лойилар ижросини доимий тарзда мониторинг қилиб боришга келишиб олинди. Қайд этилишича, қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш учун ИТБ вакиллари Ўзбекистонга келади.

Киритилди: 16:08 07.07.2024. Ўқилди: 866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!