Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ислом Махачев Доғистондаги хайрия ўйинига ташриф буюрди

Ислом Махачев Доғистондаги хайрия ўйинига ташриф буюрди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев Доғистондаги ҳаваскор футбол лигасига ташриф буюрди.

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев Доғистондаги ҳаваскор футбол лигасига ташриф буюрди.

Хайрия ўйинида UFC чемпионининг дастхати туширилган бир нечта либослар ўйналди.

“Ташкилотчилар Исломни кўп ушлаб туришни хоҳламади, лекин унинг ўзи барча либосларга дастхат қўйиб беришни истади”, — дейилади ҳаваскорлар футбол лигаси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ислом 2022 йилнинг октябрь ойида UFC 280 доирасида Чарльз Оливейрага қарши жангда ғалаба қозониб, енгил вазн тоифасида чемпионга айланган эди.

Махачев сўнгги бор UFC 302 турнирида Дастин Порьега қарши октагонга кўтарилди. Доғистонлик спортчи 5-раундда Порьени бўғиш услубида мағлуб этди.

Киритилди: 07:16 09.07.2024. Ўқилди: 992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!